Ру En O'z
14 Июнь 2021 2135

Стритбол бўйича янги мавсумга старт берилди

3х3 баскетбол спорти юртимиз ёшлари орасида севимли спорт турларидан бири ҳисобланади. “Стритбол” номи билан ҳам машҳур бўлган ушбу спорт Осиё ва Олимпия ўйинлари дастурларига ҳам киритилган бўлиб, ҳозирда уни янада оммалаштириш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Пойтахтимиздаги Тошкент темир йўл муҳандислари институтининг спорт майдонида стритбол бўйича янги мавсумни очиб берувчи OPEN CUP 3×3 UZBEKISTON 2021 мусобақаси бўлиб ўтди. Унда юртимиз ва қўшни давлат вакиллари ҳам иштирок этишди.

Мусобақада Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов ҳам қатнашди ва тақдирлаш маросимида ғолиб ва совриндорларга совғалар улашди.

Text to speech