Ру En O'z
22 Май 2024 702

Тошкентда халқаро хотира турнири старт олди

Тошкентда енгил атлетика бўйича Г.Арзуманов хотирасига бағишланган халқаро турнир бошланди. Бир кунга мўлжалланган ушбу мусобақада 13 давлатдан 194 нафар спортчи қатнашмоқда.

Ҳозиргача якунланган баҳсларда ҳамюртларимиз орасида Шоҳруҳ Давлатов 10 000 метрга югуриш, Иван Денисов уч ҳатлаб сакраш дастурларида олтин медални қўлга киритди. Қайд этиш жоиз, мазкур турнирда атлетлар Париж-2024 нормативларини бажарган тақдирда Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритиш имкониятига эга бўлишади. Кун давомида Шарифа Давронова, Суҳроб Ходжаев, Светлана Радзивил каби таниқли спортчиларимиз ҳам стартга чиқишади.

Text to speech