Ру En O'z
21 Май 2024 577

WADAнинг Осиё ва Океания мамлакатлари спорт вазирлари учун ўтадиган ҳукуматлараро тадбирга расмий меҳмонлар ташриф буюрмоқда

Эртага Тошкентда Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA)нинг Осиё ва Океания мамлакатлари спорт вазирликларининг 19-ҳукуматлараро йиғилиши бошланади. Айни пайтда унда қатнашадиган мартабали меҳмонларнинг ташрифи давом этмоқда.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов ҳамда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов Саудия Арабистони шаҳзодаси, мамлакат спорт вазири, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбари, Ислом бирдамлиги спорт ассоциацияси Президенти Абдулазиз бин Турки Ал Саудни кутиб олишди. Расмийлар мартабали меҳмонни қарши олишгач бўлажак тадбир ва ўзаро ҳамкорлик масалаларига доир қатор мавзуларни муҳокама қилишди.

Text to speech