Ру En O'z
21 Май 2024 489

Боксчи қизларимиз Париж-2024 нинг сўнгги лицензиялари учун Таиландга жўнаб кетишди

23 май – 3 июнь кунлари Таиланднинг Бангкок шаҳрида Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи бокс бўйича 2-жаҳон лицензион турнири бўлиб ўтади. Унда иштирок этадиган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Бангкок сафарига йўл олди.

Эслатиб ўтамиз, эркаклар терма жамоамиз айни пайтгача тўлиқ таркибда ва яна 3 нафар боксчи қизимиз лицензия олиб улгуришган бўлиб, ушбу спорт туридаги йўлланмаларимиз ҳозирча 10 тани ташкил этади. Куни кеча, Париж-2024 ташкилий қўмитаси Ситора Турдибекованинг -57 кг вазн тоифасида Олимпиада иштирокчисига айланганини тасдиқлаган эди. Шу боис, Таиланд турнирида қуйидаги 3 нафар ҳамюртимиз Олимпия ўйинлари йўлланмалари учун жанг қилишади:

-60 кг: Рашида Тагирова
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова
-75 кг: Азиза Зокирова

Text to speech