Ру En O'z
21 Май 2024 585

Оғир атлетикачиларимиз Грузия йиғинида

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси шу кунларда Грузиянинг Бакуриани шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. 24 майга қадар давом этадиган машғулотларда 10 нафар спортчи иштирок этмоқда.

Бош мураббий Баҳром Мендибоевга кўра, йиғинда координацияни назорат қилиш, махсус техник ҳаракатларни такомиллаштиришга аҳамият берилмоқда. Машғулотлар терма жамоа учун жорий йил кутиб турган Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари, Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари, турли ёш тоифаларидаги жаҳон чемпионати ва бошқа мусобақаларга тайёргарлик вазифасини бажариб беради.

Text to speech