Гимнастикачи йигитларимиз Осиё чемпионатида 6 та медалга сазовор бўлишди
16-19 май кунлари Тошкент мезбонлик қилган спорт гимнастикаси бўйича эркаклар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Ёшлар ва катталар ўртасида ташкил этилган мусобақада ҳамюртларимиз 3 та кумуш ва 3 та бронза медалларини жамғаришдии.
Ушбу медаллар орасида Абдулла Азимовнинг бронза медали унга Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини тақдим этгани, йигитларимизнинг жамоавий дастурдаги кумуш медали эса мазкур йўналишда қўлга киритилган дастлабки медаль бўлгани билан ёдда қолди. Барча совриндорлар:
Кумуш медаль:
Жамоавий кўпкураш, катталар (Абдулла Азимов, Расулжон Абдураҳимов, Абдулазиз Мирвалиев, Ўткирбек Жўраев, Ҳабибулло Эргашев);
Абдулазиз Мирвалиев, катталар (таяниб сакраш);
Абдулла Азимов, катталар (спорт оти).
Бронза медаль:
Абдулла Азимов, катталар (кўпкураш);
Сарвар Абулфайзов, ёшлар (таяниб сакраш);
Расулжон Абдураҳимов, катталар (параллель брус).