Ру En O'z
20 Май 2024 899

Париж-2024 лицензиатлари: Жорий йил 40 ёшни қарши оладиган Рустам Ассакалов

Курашчиларимиз орасида Рустам Ассакалов алоҳида ҳурматга сазовор. Бир неча ҳафтадан сўнг 40 ёшни қарши оладиган қаҳрамонимиз ҳамон кўплаб ёшлардан яхшироқ спорт формасида эканини кўрсатиб, юқори савиядаги кураш намойиш этиб келмоқда.

Ассакалов Рустам Схатбиевич 1984 йил 13 июль куни Россия Федерациясининг Краснодар ўлкасида туғилган. 2012 йилдан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мураббийлари - Владимир Холодаев ва Равшан Рўзиқулов. Ассакалов ҳисобида қитъа биринчиликларининг 3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медаллари мавжуд. Сўнгги уч Осиё ўйинларида 1 тадан олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган. Шунингдек, 2015 йилги жаҳон чемпионатида кумуш, 2019 йилги дунё биринчилигида эса бронза медали билан тақдирланган. Рио-2016 ва Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси.

Ассакалов жорий йилнинг апрель ойида Қирғизистонда ўтган Осиё лицензион турниридаги муваффақиятли иштироки орқали -97 кг вазн тоифасида Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган.

Text to speech