Ру En O'z
19 Май 2024 607

Бугун дзюдо бўйича жаҳон чемпионати бошланади

Бугун БААнинг Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича жаҳон чемпионати старт олади. Унда иштирок этиш учун 107 мамлакатидан 658 нафар спортчи жам бўлди.

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига энг йирик очколарни тақдим этувчи дунё биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этиши ҳақида маълум қилган эдик. Янгича форматда ўтаётган мусобақанинг илк кунида 3 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади. Бугун курашадиган дзюдочиларимизнинг илк рақиблари билан танишинг:

-60 кг: Достон Рўзиев – Эшли Маккинзи (Ямайка) / Артём Лециук (Украина)
-60 кг: Дилшод Баратов – Таики Накамура (Япония)
-48 кг: Ҳалима Қурбонова – Шира Ришони (Исроил)
-52 кг: Диёра Келдиёрова – Ана Пулйиз (Хорватия)
-52 кг: Сита Қадамбоева – Кисуми Омори (Япония) / Лилиан Кордонес (Панама)

Text to speech