Боксчиларимиз Хабаровск турнирини биринчи ўринда якунлашди
Россиянинг Хабаровск шаҳрида бокс бўйича “Константин Коротков хотира турнири” ўз якунига етди. Хабар берганимиздек, ҳал қилувчи кун 16 нафар ҳамюртимиз олтин медаль учун жанг қилишди. Қувонарлиси, якунда Ўзбекистон терма жамоаси 7 та олтин ва 9 та кумуш медалини жамғариб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Ғолиб ва совриндорлар рўйхати:
Олтин медаль:
-54 кг: Азиза Ёқубова
-54 кг: Ҳасанбой Дўсматов
-57 кг: Абдумалик Халоков
-67 кг: Руслан Абдуллаев
-71 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев
-86 кг: Жасурбек Йўлдошев
+92 кг: Баҳодир Жалолов
Кумуш медаль:
-50 кг: Робияхон Бахтиёрова
-66 кг: Дилфуза Бекова
-75 кг: Азиза Дайирбекова
-48 кг: Авазжон Йўлдошев
-54 кг: Шаҳзод Музаффаров
-60 кг: Дилшод Абдумуродов
-80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев
-92 кг: Мадияр Саидраҳимов
+92 кг: Лазизбек Мулложонов