Ру En O'z
18 Май 2024 277

Стол тенниси бўйича лицензион турнирда саралаш баҳслари ортда қолди

Тошкентда давом этаётган стол тенниси бўйича Париж-2024 литсензион турнирида гуруҳ босқичи баҳслари ортда қолди. Қувонарлиси, унда иштирок этаётган Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси аъзолари Зоҳид Кенжаев ҳамда Шоҳруҳ Искандаров чорак финал босқичига йўл олишди. Афсуски, қизларимиз Розалина Ходжаева ҳамда Марҳабо Магдиева учинчи ўрин билан гуруҳда қолиб кетишди.

Плей-офф босқичи жуфтликлари қуйидагича:
Чорак финал:
Шоҳруҳ Искандаров – Нима Аламиян (Эрон)
Ушбу жуфтлик ғолиби ярим финалда қозоғистонлик Кирилл Герассименко билан ўйнайди.

Зоҳид Кенжаев – Азамат Эргашев (Қирғизистон)
Ушбу жуфтлик ғолиби ярим финалда эронлик Ношад Аламиян билан ўйнайди.

Text to speech