18 Май 2024
398
Анвар Анваров Кипрда кумуш медаль соҳибига айланди
Кипрнинг Лимассол шаҳрида енгил атлетика бўйича “Cyprus International Athletics Meeting” мусобақаси бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анвар Анваров узунликка сакраш дастурида кумуш медалга сазовор бўлди.
Ҳамюртимиз мусобақада фақатгина грециялик Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Милтиадис Тентоглудан пастроқ натижа қайд этди. Қизиқарли руҳда ўтган баҳс якунида Тентоглу 8,25 метр, Анвар Анваров эса 7,97 метр натижа кўрсатди. Австралиялик Дарси Ропер эса 7,72 метр билан кучли учликдан жой олди.
1. Милтиадис Тентоглу (Греция) – 8,25 метр
2. Анвар Анваров (Ўзбекистон) – 7,97
3. Дарси Ропер (Австралия) – 7,72