Ру En O'z
17 Май 2024 303

Таэквондочиларимиздан иккинчи кунда учта медаль

Вьетнамда таэквондо WT бўйича Осиё чемпионатининг иккинчи куни ортда қолди. Қайд этиш жоиз, бугунги беллашувлар Ўзбекистон терма жамоаси учун анча сермаҳсул ўтди. Кун давомида иштирок этган ҳамюртларимиз 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

Феруза Содиқова (-62 кг) кетма-кет учинчи бор қитъа биринчилигида шоҳсупага кўтарилди. Жаҳон чемпионатларининг икки карра совриндори бугун финалда имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан тақдирланди. Шунингдек, ярим финалгача етиб борган Нажмиддин Қосимҳожиев (-74 кг) ҳамда Гулсанам Алижонова (-73 кг) бронза медалларини қўлга киритишди. Бу ҳар икки спортчимиз учун Осиё чемпионатларидаги биринчи медаль ҳисобланади.

Шу тариқа, терма жамоамиз жамғарган медаллар ҳозирча 1 та кумуш ва 3 та бронзага етди. Мусобақа давом этади.

Text to speech