Ру En O'z
14 Июнь 2021 2018

Ўзбекистон ва Миср замонавий бешкураш федерациялари ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишди

Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси ҳамкорлик географиясини кенгайтириб бормоқда. Федерация бу гал Миср замонавий бешкураш федерацияси билан ҳамкорлик битимини имзолади.

8-13 июнь кунлари Миср пойтахти ушбу спорт тури бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилди. Мусобақа доирасида Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси раиси Баҳромжон Газиев Миср замонавий бешкураш федерацияси раҳбарияти билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш бўйича келишиб олди.

Миср Олимпия қўмитасида ўтган тадбирда Халқаро замонавий бешкураш Иттифоқи президенти, доктор Клаус Шорманн ва ташкилот вице-президенти, Бутунжаҳон Олимпиячилар ассоциацияси раҳбари, Монако шаҳзодаси Алберт II нинг спорт бўйича маслаҳатчиси Жоел Бузу иштирок этишди. Келишувга кўра томонлар қуйидаги йўналишларда биргаликда фаолият олиб боришади:

– олий спорт маҳорати;
– оммавий спорт тадбирлари;
– спорт илми ва тиббиёти;
– спорт иншоотлари;
– спортда допингга қарши курашиш;
– спорт менежменти.

Шуни таъкидлаш керакки, Фиръавнлар юрти замонавий бешкураш бўйича сўнгги йилларда жадал ривожланишга эришди ва бугунги кунда мамлакат терма жамоаси дунёдаги энг кучли жамоалардан бири ҳисобланади. Сўнгги жаҳон чемпионатида ҳам ушбу жамоа 2 та бронза медалларига сазовор бўлди.

Бир сўз билан айтганда, йўлга қўйилган ўзаро манфаатли ҳамкорлик ҳар икки мамлакат спортини янада ривожлантириш йўлида хизмат қилади.

Text to speech