Ру En O'z
18 Май 2024 410

Жайсунов икки карра Осиё чемпиони! Жамоамиз қитъа биринчилигини 7 та медаль билан якунлади

Вьетнамнинг Дананг шаҳрида таэквондо WT бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида ҳам Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, 1 та олтин ва 2 та бронза медалларини қўлга киритди.

-80 кг вазн тоифасида иштирок этган Жасурбек Жайсунов барча рақибларини мағлуб этиб, кетма-кет иккинчи бор Осиё чемпионлигини расмийлаштирган бўлса, Светлана Осипова (+73 кг) ҳамда Диёрбек Тўхлибоев (-68 кг) ўз ҳисобларига бронза медалларини ёздириб қўйишди. Мусобақа ғолиб ва совриндорларини эслаб ўтамиз:

Олтин медаль:
-80 кг: Жасурбек Жайсунов

Кумуш медаль:
-62 кг: Феруза Содиқова

Бронза медаль:
-54 кг: Жаҳонгир Худойбердиев
-68 кг: Диёрбек Тўхлибоев
-74 кг: Нажмиддин Қосимҳожиев
-73 кг: Гулсанам Алижонова
+73 кг: Светлана Осипова

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада 1 та олтин, 1 та кумуш ва 5 та бронза медалларини қўлга киритди ва умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси жамоамизни ушбу муваффақият билан қутлаб, спортчиларимизга келгуси турнирларда ҳам омад тилайди.

Text to speech