Ру En O'z
17 Май 2024 909

Париж-2024 лицензиатлари: Бўстонлиқ ўғлони Шахриёр Маҳкамов

Бўлажак Олимпия ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган атлетларимизни таништиришда давом этамиз. Бугун байдаркада эшкак эшиш баҳсларида иштирок этадиган атлетимиз Шахриёр Маҳкамов билан яқиндан танишамиз.

Маҳкамов Шахриёр Ёдгор ўғли 1997 йил 17 февраль куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида таваллуд топган. 2015 йилдан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мураббийи Акбар Самежонов. Маҳкамов шу пайтгача қитъавий миқёсда ўтган турли мусобақаларда мунтазам шоҳсупадан жой олиб келган. Жумладан, унинг ҳисобида Осиё чемпионатларининг 2 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медали мавжуд. 2018 йил Индонезияда ўтган Осиё ўйинларида бронза, Ханчжоу-2022 да эса кумуш медаль билан тақдирланган.

Маҳкамов апрель ойида Японияда ўтган Осиё лицензион турниридаги муваффақиятли иштироки орқали байдаркада эшиш бўйича яккалик дастурида Париж-2024 йўлланмасига сазовор бўлган.

Text to speech