Ру En O'z
17 Май 2024 634

Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг ўртоқлик учрашувларидаги яна бир рақиби эълон қилинди

Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари олдидан ўтказадиган яна бир ўртоқлик учрашувидаги рақиби аниқ бўлди. Ўзбекистон футбол ассоциациясининг маълум қилишича, Тимур Кападзе шогирдлари бўлажак мусобақа олдидан Янги Зеландия билан куч синашади.

Ўйин 18 июль куни Ницца шаҳрида бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, бунгача жамоамизнинг 7 ва 10 июнь кунлари Тошкентда Мали билан 2 та ўртоқлик баҳсини ўтказиши маълум қилинган эди.

Text to speech