17 Май 2024
660
Бугун таэквондо бўйича Осиё чемпионатининг иккинчи куни
Бугун Вьетнам мезбонлик қилаётган таэквондо WT бўйича Осиё чемпионатида иккинчи кун беллашувлари ўтказилади. Ўрта вазн тоифаларида кечадиган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоасининг 4 нафар вакили медаллар учун кураш олиб боради. Кун давомида даянга кўтариладиган юртдошларимиз ва уларнинг илк рақиблари билан танишинг:
-74 кг: Нажмиддин Қосимҳожиев - Бҳумеш Кумар (Ҳиндистон)
-87 кг: Никита Рафалович - Лиан Чен (Хитой Таипейи) / Меҳран Барҳордари (Эрон)
-62 кг: Феруза Содиқова - Элҳам Ҳағиғи (Эрон) / Анушия Премраж (Ҳиндистон)
-73 кг: Гулсанам Алижонова - Этиша Дас (Ҳиндистон)