Ру En O'z
16 Май 2024 507

Вьетнамда таэквондо бўйича Осиё чемпионати бошланди

Бугун Вьетнамнинг Дананг шаҳрида таэквондо WT бўйича катталар ўртасидаги навбатдаги Осиё чемпионати старт олади. Мусобақанинг илк кунида Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар аъзоси медаллар учун кураш олиб боради. Кун давомида жанг қиладиган ҳамюртларимиз мусобақани қуйидаги рақибларига қарши бошлашади:

-54 кг: Жаҳонгир Худойбердиев - Рику Такамару (Япония)
-63 кг: Амирбек Тўраев - Нурбек Газез (Қозоғистон)
-46 кг: Зебинисо Ҳошимжонова - Камончанок Сикен (Таиланд)

Text to speech