Ру En O'z
15 Май 2024 456

Гимнастикачи қизларимиз Шанхай йиғинида

Спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси айни кунларда Хитойнинг Шанхай шаҳрида ўқув-машғулот йиғинида иштирок этмоқда. 19 майга қадар давом этадиган ушбу машғулотлар 24-26 май кунлари Тошкентда ўтадиган лицензион Осиё чемпионатига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Йиғинга 5 нафар спортчи жалб этилган. Ҳамюртларимиз маҳаллий спортчилар билан ўтаётган машғулотларда ўз маҳоратларини ошириб, янги элементлар устида ишлашмоқда.

Text to speech