Ру En O'z
13 Июнь 2021 2076

Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси каратэчиларимизни қабул қилди

Франциянинг Париж шаҳрида каратэ WKF бўйича Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи мусобақа бўлиб ўтмоқда. Мазкур турнир доирасида Ўзбекистоннинг Франциядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сардор Рустамбоев делегациямиз билан учрашди.

Сардор Мирзаюсупович МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов бошчилигидаги делегациямизни қабул қилди. Самимий ўтган учрашувда томонлар бир қатор ҳамкорлик масалалари бўйича суҳбат олиб боришди. Қайд этиш жоиз, Токио-2020 дан кейинги Олимпия ўйинларига 2024 йили Париж мезбонлик қилади. Суҳбатда келгуси Олимпия ўйинларига тайёргарлик бўйича ҳам фикрлар билдирилди.

Шундан сўнг Сардор Рустамбоев терма жамоамиз вакилларини ўзбек миллий таомлари билан меҳмон қилиб, спортчиларимизга омад ва зафарлар тилаб қолди. Ўз навбатида Шерзод Ташматов элчи жанобларига МОҚнинг эсдалик совғасини топширди ва икки мамлакат ўртасида спорт соҳасини ҳам ривожлантириш бўйича олиб бораётган хизматлари учун ташаккур изҳор қилиб ўтди.

Text to speech