Ру En O'z
15 Май 2024 401

Спорт вазирлиги ва МОҚ раҳбарияти дунё биринчилиги олдидан дзюдочиларимизга омад тилади

Маълум қилганимиздек, 19-24 май кунлари БААнинг Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Бугун Спорт вазирлиги ва МОҚ раҳбарияти терма жамоа аъзолари билан учрашиб, масъулиятли мусобақа олдидан спортчиларимизга омад тилади.

Мамлакат дзюдо федерацияси базасида ўтган учрашувда Вазир Адҳам Икрамов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов, федерация мутасаддилари ҳам иштирок этишди.

Адҳам Илҳамович бўлажак мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган ҳар бир спортчи билан алоҳида суҳбатлашиб, уларнинг тайёргарлиги, ҳолати ҳақида гаплашди. Ўз навбатида, Ойбек Касимов Париж-2024 Олимпиадасига энг йирик очко берувчи старт олдидан барча дзюдочиларимизга омад тилаб ўтди.

Кўтаринки руҳда ўтган учрашувда вазир терма жамоа аъзолари билан ерга таянган ҳолда қўлларни букиб ёзиш машқи бўйича беллашиб кўрди. Ўз навбатида, атлетларимиз дунё биринчилигига тайёргарлик юқори савияда бўлгани, барчалари юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш учун шай эканликларини билдиришди. Терма жамоа эртага Абу-Дабига йўл олади.

Text to speech