Ру En O'z
15 Май 2024 1126

Жаҳон чемпионатида курашадиган дзюдочиларимиз таркиби билан танишинг

19-24 май кунлари БААнинг Абу-Даби шаҳри дзюдо бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Сайёрамизнинг 110 мамлакатидан 700 нафарга яқин спортчи иштирок этиши кутилаётган мазкур стартда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта таркибда катнашади. Қайд этиш жоиз, бу йилги дунё биринчилиги Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари циклдаги энг йирик очколарни тақдим этадиган мусобақа ҳисобланади. Мамлакат дзюдо федерацияси жаҳон чемпионати учун қуйидаги спортчиларни танлади:

Эркаклар:
-60 кг: Дилшодбек Баратов
-60 кг: Достон Рўзиев
-66 кг: Сардор Нуриллаев
-66 кг: Муҳриддин Тиловов
-73 кг: Муроджон Йўлдошев
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов
-81 кг: Шарофиддин Болтабоев
-90 кг: Давлат Бобонов
+100 кг: Алишер Юсупов

Аёллар:
-48 кг: Ҳалима Қурбонова
-52 кг: Диёра Келдиёрова
-52 кг: Сита Қадамбоева
-57 кг: Шукуржон Аминова
-70 кг: Шоҳиста Назарова
-70 кг: Гулноза Матниязова
-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева
+78 кг: Рината Илматова

Text to speech