15 Май 2024
614
Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаровни табриклаймиз!
Ҳурматли Отабек Муҳаммадалиевич,
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси юртимиздаги Олимпия ҳаракатининг барча иштирокчилари номидан Сизни бугунги юбилей таваллуд айёмингиз билан самимий қутлайди. Муҳтарам Юртбошимизнинг спорт соҳасида олиб бораётган улкан ислоҳотларида уларга камарбаста бўлишингиз ортидан ўзбек спорти халқаро майдонда янада шуҳрат қозонмоқда. Ишонамизки, бундай эътибор ва қўллаб-қувватлаш орқали музаффар атлетларимиз Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида юксак натижа кўрсатиб, халқимиз ва Президентимизнинг ишончини оқлашади.
Фурсатдан фойдаланиб, Сизни яна бир бор бугунги айёмингиз билан қутлаб, Сизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва фаолиятингизда янги муваффақиятлар тилаб қоламиз.