Ру En O'z
14 Май 2024 737

Марказий Осиё очиқ чемпионатида енгил атлетикачиларимиз биринчи бўлишди

Тошкентда енгил атлетика бўйича Марказий Осиё очиқ чемпионати ўз якунига етди. Мусобақанинг иккинчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси 7 та олтин, 13 та кумуш ва 12 та бронза медалларига сазовор бўлди. Якунда 18 та олтин, 28 та кумуш ва 23 та бронза медалларини жамғарган ҳамюртларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритишди.

Иккинчи кун баҳсларида юртдошимиз Элина Силямиева босқон улоқтириш секторида 70.74 натижа қайд этиб, мамлакат рекордини янгилашга муваффақ бўлди. Шунингдек, Шарифа Давронова, Ҳасан Мирсоатов, Санжар Ашуров, Наргиза Қўчқорова, Сабоҳат Самижонова ва Нодир Норбоев каби атлетларимиз ҳам ўз дастурларида шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олишди. Батафсил:

Олтин медаль:
Ҳасан Мирсоатов (5000 метр)
Элина Силямиева (босқон улоқтириш)
Санжар Ашуров (200 метр)
Наргиза Қўчқорова (найза улоқтириш)
Сабоҳат Самижонова (800 метр)
Шарифа Давронова (уч ҳатлаб сакраш)
Нодир Норбоев (кўкураш)

Кумуш медаль:
Нодир Муталипов (5000 метр)
Зарина Носиржонова (босқон улоқтириш)
Лайло Аллаберганова (200 метр)
Маҳлиё Тожалиева (найза улоқтириш)
Намозбек Бобомуродов (800 метр)
Ирина Левина (800 метр)
Екатерина Тунгускова (10 000 метр)
Хушноза Шавкатова (уч ҳатлаб сакраш)
Сафина Садуллаева (баландликка сакраш)
Моҳигул Арзиева (кўпкураш)
Заҳриддин Шокиров (кўпкураш)
4х400 метр аралаш эстафета югуриш
Нурхон Очилова (400 метр, тўсиқлар оша)

Бронза медаль:
Отабек Тошқуватов (5000 метр)
Дарья Матвеенко (босқон улоқтириш)
Иван Денисов (уч ҳатлаб сакраш)
Екатерина Воронина (найза улоқтириш)
Алиакбар Алланазаров (800 метр)
Шоҳсанам Хуррамова (10 000 метр)
Роксана Худоёрова (уч ҳатлаб сакраш)
Александра Шаркаева (баландликка сакраш)
Абдуллоҳ Абдуқаҳҳоров (кўпкураш)
4х100 метр эстафета югуриш, аёллар
4х100 метр эстафета югуриш, эркаклар
Вероника Логинова (400 метр, тўсиқлар оша)

Text to speech