Ру En O'z
13 Июнь 2021 2104

Халқаро дзюдо федерацияси байроғи Ўзбекистонга топширилди

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида дзюдо бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етиб бормоқда. Бугун мусобақанинг сўнгги куни финал дастури олдидан жаҳон чемпионати мезбонлигини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда Халқаро дзюдо федерацияси президенти Мариус Визер, МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов, Венгрия дзюдо федерацияси президенти Ласло Тоц иштирок этишди. Тадбирда мусобақа мезбонлигини англатувчи IJF байроғини мезбон томон Мариус Визерга топширди. Ўз навбатида, IJF раҳбари байроқни жаҳон чемпионатининг кейинги мезбони – Ўзбекистон томонига тақдим қилди. Байроқни Азизжон Камилов қабул қилиб олар экан, давлатимизнинг қўллаб-қувватлаши билан келгуси дунё биринчилигини Тошкент юқори савияда ташкил этишини таъкидлаб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, дзюдо бўйича келгуси жаҳон чемпионатига 2022 йил пойтахтимиз Тошкент шаҳри мезбонлик қилади. Бу мамлакатимиз учун ушбу спорт турида ўтказиладиган катталар ўртасидаги илк дунё биринчилиги сифатида тарихда қолади. Мусобақа саналари кейинчалик расман маълум қилинади.

Text to speech