Ру En O'z
13 Май 2024 591

Байдарка ва каноэчиларимиз Туябўғизда тайёргарликни давом эттиришмоқда

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Туябўғиз сув омборида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. 19 майга қадар кўзда тутилган йиғин литсензиат атлетларимизга Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик вазифасини бажариб беради.

Машғулотларни венгриялик мутахассис Наташа Доучев-Янич олиб бормоқда. Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз аъзоларидан каноэ баҳсларида Нилуфар Зокирова, байдаркада Екатерина Шубина ҳамда Шахриёр Маҳкамов 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган эди.

Text to speech