Ру En O'z
13 Май 2024 631

Париж-2024 Олимпиадасида қатнашадиган боксчиларимиз Хабаровск турнирида жанг қилишади

Бугун Қозоғистоннинг Астана шаҳрида “Элорда кубоги”, эртага эса Россиянинг Хабаровск шаҳрида “Константин Коротков хотира турнири” старт олади. Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штаби асосий таркиб вакилларини Хабаровск турнирига жалб қилди. Хусусан, унда Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида қатнашадиган йигитларимиз тўлиқ таркибда иштирок этишади.

18 майга қадар давом этадиган мусобақада Россия, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Беларусь, Сербия, Озарбайжон ва Мўғулистондан ташриф буюрган 150 нафар чарм қўлқоп усталари ғолиблик учун жанг қилишади. Тўлиқ таркиб қуйидагича:

Эркаклар:
-48 кг: Авазжон Йўлдошев
-54 кг: Ҳасанбой Дўсматов
-54 кг: Шаҳзод Музаффаров
-57 кг: Абдумалик Халоков
-60 кг: Дилшод Абдумуродов
-67 кг: Руслан Абдуллаев
-71 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев
-71 кг: Иқболжон Холдоров
-80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев
-86 кг: Жасурбек Йўлдошев
-92 кг: Мадияр Саидраҳимов
+92 кг: Лазизбек Мулложонов
+92 кг: Баҳодир Жалолов

Аёллар:
-50 кг: Робияхон Бахтиёрова
-54 кг: Азиза Ёқубова
-66 кг: Дилфуза Бекова
-75 кг: Азиза Дайирбекова

Text to speech