Ру En O'z
12 Май 2024 464

Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Вьетнамга йўл олишди

16-18 май кунлари Ветнамда таэквондо WT бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда мусобақа ўтказиладиган Дананг шаҳрига жўнаб кетди.

Эслатиб ўтамиз, жамоамиз 2022 йил ташкил этилган сўнгги қитъа биринчилигида 4 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлиб, ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этган эди. Ҳамюртларимизга бу йил ҳам ана шундай муваффақиятли иштирок этишларини тилаб қоламиз. Жамоа Ветнамга қуйидаги таркиб билан йўл олди:

Эркаклар:
-54 кг: Жаҳонгир Худойбердиев
-63 кг: Амирбек Тўраев
-68 кг: Диёрбек Тўхлибоев
-74 кг: Нажмиддин Қосимхожиев
-80 кг: Жасурбек Жайсунов
-80 кг: Шуҳрат Салаев
-87 кг: Никита Рафалович
+87 кг: Марат Мавлонов

Аёллар:
-46 кг: Зебинисо Ҳошимжонова
-49 кг: Зарнигор Ҳусниддинова
-57 кг: Мадина Мирабзалова
-62 кг: Феруза Содиқова
-67 кг: Озода Собиржонова
-73 кг: Гулсанам Алижонова
+73 кг: Ирода Миртожиева
+73 кг: Светлана Осипова

Text to speech