Ру En O'z
12 Май 2024 604

Эркин курашчиларимизда охирги имконият

Бугун Туркияда спорт курашлари бўйича жаҳон лицензион турнири ўз якунига етади. Сўнгги кун дастурида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Магомед Ибрагимов (-97 кг) ҳамда Ҳасанбой Раҳимов ўз вазн тоифаларидаги сўнгги йўлланмалар учун кураш олиб боришади.

Ҳар икки курашчимиз саралаш босқичида имкониятни бой беришган эди. Уларни мағлубиятга учратган рақиблари финал босқичига етиб боргани боис, ҳамюртларимизда сўнгги лицензия учун имконият пайдо бўлди. Бунинг учун улар дастлаб ўтиш босқичи, сўнг бронза медали учун баҳс ва якунда ҳар икки учинчи ўрин эгалари ўртасидаги курашда ғалаба қозонишлари талаб этилади.

Text to speech