Ру En O'z
13 Июнь 2021 2015

Дзюдочиларимиз илк бор жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий йўналишида совриндор бўлишди!

Будапешт шаҳрида дзюдо бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етиб бормоқда. Бироз аввал терма жамоамиз аралаш жамоавий йўналишда бронза медалига сазовор бўлди.

Вакилларимиз мусобақани мезбонларга қарши бошлаб, 4:2 ҳисобида ғалабага эришишди. Чорак финалда Бразилия термаси 4:0 ҳисобида доғда қолдирилди. Французларга қарши кечган ярим финалда дзюдочиларимиздан омад юз ўгирган бўлса, бронза медали учун кечган курашда жамоамиз матонат кўрсатди. Жанубий Корея термасига қарши кечган баҳс 4:1 ҳисобида якунланди.

Шу тариқа терма жамоамиз ушбу жаҳон чемпионатини яккалик йўналишида қўлга киритилган 1 та кумуш ва аралаш жамоа йўналишида бронза медали билан якунлади.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Ўзбекистон дзюдо федерациясини, мухлисларимизни терма жамоамизнинг ушбу жаҳон чемпионатидаги муносиб иштироки билан самимий қутлаб қолади.

Text to speech