11 Май 2024
706
Уч йиллик танаффусдан кейин Шарофиддин Болтабоев яна IJF турнирлари чемпионига айланди
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Астана “Катта дубулға” турниридаги илк медалини қўлга киритди. Мазкур медаль маҳоратли спортчимиз Шарофиддин Болтабоев ҳисобига ёзилди.
-81 кг вазн тоифасида иштирок этган юртдошимиз чемпионлик баҳсида германиялик Тимо Кавелиусни мағлубиятга учратиб, олтин медаль соҳибига айланди. Ушбу натижа Болтабоевга жаҳон ва Париж-2024 Олимпиадаси рейтинги учун 1000 очко тақдим этади.