Ру En O'z
11 Май 2024 539

Бугун эркин кураш усталари ҳам баҳсларга киришади

Бугун Туркияда спорт курашлари бўйича жаҳон лицензион мусобақасининг учинчи кун беллашувлари бўлиб ўтади. Ушбу кун дастурида эркин кураш усталари дастлабки босқичдан баҳсларга киришишса, аёллар курашида сўнгги йўлланмалар ўйналади. Эркин курашчиларимиздан бугун уч нафар полвонимиз гиламга чиқиб, мусобақани қуйидаги рақибларига қарши бошлашади:

-65 кг: Умиджон Жалолов – Сужит Калькал (Ҳиндистон)
-97 кг: Магомед Ибрагимов – Адлан Висханов (Франция)
-125 кг: Ҳасанбой Раҳимов – Парис Карепи (Албания)

Кечаги баҳсларда Шоҳида Аҳмедова (-53 кг) ҳамда Лайло Собировани (-57 кг) мағлубиятга учратган рақиблари финалгача етиб борди. Шу боис энди ҳамюртларимиз дастлаб бронза медали учун, сўнг учинчи ўрин эгалари ўртасида ҳал этиладиган ягона лицензия учун кураш олиб боришади.

Text to speech