Ру En O'z
11 Май 2024 2112

Ойбек Касимов Осиё Олимпия кенгашининг "Буюк хизматлари учун" ордени билан тақдирланди

Бангкокда Осиё Олимпия кенгашининг (ООК) 43-Бош Ассамблеяси ўз ишини бошлади. Даставвал, ООКнинг амалдаги раҳбари Ража Рандхир Сингх барча делегатларни қутлаб, кун тартибидаги масалалар билан таништирди. Ассамблея Халқаро Олимпия қўмитаси Президенти Томас Бахнинг ООК оиласига йўллаган мурожаати билан бошланди.

Шундан сўнг узоқ йиллар қитъамизда Олимпия ҳаракати ривожига ҳисса қўшган мутасаддиларга ООКнинг энг нуфули соврини – "Буюк хизматлари учун" ордени топширилди. Аҳамиятлиси, улардан бири Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимовга тантанали равишда тақдим этилди. Ойбек Омилович мукофотни Ража Рандхир Сингхдан қабул қилиб олди.

43-Бош Ассамблея ўз ишини давом эттирмоқда. Тадбир доирасида мезбон давлатлар олдинда турган йирик комплекс мусобақаларга тайёргарлик бўйича тақдимот ўтказади. Шу жумладан, Ўзбекистон томони ҳам Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларига кўрилаётган ҳозирлик бўйича қитъадошларимизга маълумот беради.

Text to speech