10 Май 2024
759
Курашчи қизларимиз Париж-2024 йўлланмалари учун гиламга чиқишади
Туркиянинг Истанбул шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон лицензион турнири давом этади. Бугун аёллар кураши бўйича саралаш баҳслари ўтказилади. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар аъзоси Париж-2024 йўлланмалари учун кураш олиб борадилар. Бугун гиламга чиқадиган юртдошларимиз ва уларнинг илк рақиблари билан танишинг:
-53 кг: Шоҳида Аҳмедова – Юснейри Агразал (Панама)
-57 кг: Лайло Собирова – Мария Светанова (Македония) / Эвелина Хультен (Швеция)
-68 кг: Набира Эсенбаева – Дануте Домикаитите (Литва) / Линда Мораис (Канада)