Ру En O'z
9 Май 2024 578

Туркияда спорт курашлари бўйича жаҳон литсензион турнири бошланди

Бугун Туркиянинг Истанбул шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон литсензион турнири старт олади. Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи сўнгги турнирнинг илк кунида юнон-рум кураши усталари баҳс олиб боришади.

Бугун кун давомида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Маҳмуд Бахшуллоев ҳамда Жалгасбай Бердимуратов финал босқичи йўлланмаси учун гиламга чиқади. Улар мусобақани қуйидаги рақибларига қарши бошлашади:

-67 кг: Маҳмуд Бахшуллоев – Динмуҳаммад Кошкар (Қозоғистон)
-87 кг: Жалгасбай Бердимуратов – Ганс Вагнер (Германия)

Text to speech