Ру En O'z
8 Май 2024 502

Таэквондочиларимизнинг йиғини қизғин давом этмоқда

Тошкентда таэквондо WT бўйича Ўзбекистон, Саудия Арабистони, Тожикистон, Қозоғистон ва Тунис терма жамоалари иштирокидаги халқаро ўқув-машғулот йиғини қизғин давом этмоқда. Қайд этиш жоиз, ҳар бир хориж жамоалари таркибида Париж-2024 Олимпиадасида қатнашадиган спортчилар ҳам иштирок этяпти.

Эслатиб ўтамиз, ушбу йиғин 16-18 май кунлари Ветнамда ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик вазифасини ўтаб бермоқда. Шунингдек, ҳамюртларимиз машғулотлар давомида янги комбинациялар устида ишлаб, ўз маҳоратларини янада оширмоқдалар.

Text to speech