Ру En O'z
7 Май 2024 3617

Энди маҳаллангизга спорт майдончасини ўзингиз совға қилишингиз мумкин!

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ташаббуси билан 1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида республикамизнинг барча туман, шаҳарларининг ҳар бирига биттадан спорт майдончаси қуриб бериш бўйича танлов ўтказилмоқда.

Спорт майдончалари овоз бериш йўли билан ғолиб бўлган маҳаллаларга қуриб берилади.

Овозлар жорий йилнинг 10 майидан 1 июнигача tashabbus.sport.uz сайтида қабул қилинади.

Лойиҳада фаол иштирок этинг ва маҳаллангиз ҳудудида фарзандларингиз учун спорт майдончаси ютиб олинг!

Text to speech