Ру En O'z
7 Май 2024 310

Қозоғистондаги Осиё чемпионатини ёш боксчиларимиз юқори нотада якунлашди

Астана шаҳрида бокс бўйича U18 ва U22 Осиё чемпионатлари ўз ниҳоясига етди. Бугун мусобақада U22 ёш тоифасидаги баҳсларда барча ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди.

Эътиборлиси, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари унда 4 та олтин, 6 та кумуш ва 10 та бронза, жами 20 та медаль жамғаришга эришди. Ушбу натижа билан ҳамюртларимиз мазкур ёш тоифасида умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади. Ғолиб ва совриндорлар билан танишинг:

Олтин медаль:
-63.5 кг: Абдуллоҳ Мадаминов
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров
-48 кг: Фарзона Фозилова
-52 кг: Феруза Казакова

Кумуш медаль:
-51 кг: Асилбек Жалилов
-75 кг: Жавоҳир Умматалиев
-86 кг: Самандар Жалолов
-66 кг: Айсанем Саруарова
-75 кг: Азиза Зокирова
+81 кг: Диёрахон Абдуманнопова

Бронза медаль:
-54 кг: Хўжаназар Нортожиев
-60 кг: Саят Илясов
-67 кг: Шавкатжон Болтаев
-80 кг: Фазлиддин Эркинбоев
-92 кг: Диёрбек Уралов
-57 кг: Хуморабону Мамажонова
-60 кг: Муштарийбону Иброҳимжонова
-63 кг: Моҳинабону Абдуллаева
-70 кг: Хадичабону Абдуллаева
-81 кг: Олтиной Сотимбоева

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳар икки ёш тоифасида шоҳсупага кўтарилган барча боксчиларимиз ва уларнинг мураббийларни қутлаб, спортчиларимизнинг келгуси фаолиятида омад тилаб қолади.

Text to speech