7 Май 2024
599
Тошкент стол тенниси бўйича Париж-2024 лицензион турнирига мезбонлик қилади
17-19 май кунлари Тошкентда стол тенниси бўйича Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи турнир бўлиб ўтади. Марказий Осиё минтақаси вакиллари ўртасида кечадиган баҳслар эркаклар ва аёллар ўртасида яккалик йўналишида ташкил этилиб, унда фақат олтин медални қўлга киритган спортчилар Олимпиада иштирокчисига айланишади.
Мусобақада иштирок этиш учун Ўзбекистон, Қозоғистон, Эрон, Туркманистон ва Қирғизистондан 18 нафар спортчи рўйхатдан ўтказилган. Бўлажак турнирда қуйидаги спортчиларимиз Олимпиада йўлланмалари учун кураш олиб боришади:
Эркаклар: Зоҳид Кенжаев ва Шоҳруҳ Искандаров;
Аёллар: Марҳабо Магдиева ва Розалина Хаджаева.