Ру En O'z
6 Май 2024 417

Таэквондочиларимиз халқаро йиғин бошлашди

Айни кунларда таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси пойтахтимизда ташкил этилаётган халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этмоқда. Мазкур йиғин 16-18 май кунлари Ветнамда ўтадиган қитъа биринчилигига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Машғулотларда Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Саудия Арабистони ва Тунис терма жамоалари аъзолари иштирок этмоқда. 13 майга қадар давом этадиган йиғинга ҳамюртларимиздан 12 нафар эркак ва 9 нафар аёл спортчи жалб қилинган. Ушбу йиғин якунига кўра, мураббийлар штаби Осиё чемпионатида иштирок этадиган асосий таркибни маълум қилади.

Text to speech