Ру En O'z
13 Июнь 2021 1840

Навбат жамоавий беллашувларга

Венгрияда ўтказилаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида яккалик беллашувлари якунланди. Бугун мусобақада аралаш жамоавий йўналишда ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади.

Қуръага кўра, ҳамюртларимиз 1/8 финал баҳсини мезбонларга ўтказишади. Баҳсни аёллар ўртасида +70 кг вазн тоифаси вакиллари бошлаб беришади. Терма жамоалар қуйидаги дзюдочиларни рўйхатдан ўтказишди:

+70 кг: Ирисхон Қурбонбоева – Мерседес Сигетвари
+90 кг: Музаффарбек Тўрабоев – Ричард Сипош
-57 кг: Шукуржон Аминова – Андреа Карман
-73 кг: Обидхон Нўмонов – Фригцес Сабо
-70 кг: Гулноза Матниязова – Сабина Герсак
-90 кг: Шермуҳаммад Жандреев – Петер Сафрани

Ҳамюртларимиз мезбонларни мағлуб этишса, чорак финалда Бразилия – Қозоғистон жуфтлиги ғолибига қарши татамига чиқишади.

Text to speech