Чавандозларимиз жамоавий йўналишда яна тенгсиз бўлишди
Пойтахтимиздаги “Universal Horses Stable” мажмуасида от спортининг конкур йўналиши бўйича яна бир турнир ортда қолди. Унда спортчилар “Мaxima Masters Eurasia Team Competition” дастурида ғолиблик учун баҳс олиб боришди.
Ушбу жамоавий йўналишда ўзбекистонлик чавандозлар яна бир бор маҳорат кўрсатиб, энг юқори натижа кўрсатишга муваффақ бўлишди ва олтин медалларни қўлга киритишди. Беллашувларда Алишер Эркинов, Умид Камилов, Аъзам Толиббоев ва Хуршидбек Алимжонов юртимиз шарафини ҳимоя қилдилар. Иккинчи ўрин Қозоғистон жамоасига насиб этган бўлса, қирғизистонлик спортчилар кучли учликни якунлаб беришди.
Эслатиб ўтамиз, от йўрттириш бўйича ўтган жамоавий дастурда ҳам юртдошларимиз биринчи ўринни эгаллашган эди. Шунинг билан Тошкент икки ҳафта давомида мезбонлик қилган халқаро мусобақалар ўз якунига етди.