Ру En O'z
4 Май 2024 849

Париж-2024 лицензиатлари: Қибрай ўғлони Руслан Абдуллаев

Жорий йилнинг энг муҳим спорт мусобақаси тобора яқинланиб келмоқда. Бугун Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг бокс баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган жаҳон чемпиони Руслан Абдуллаев ҳақида батафсил маълумот берамиз.

Абдуллаев Руслан Анвар ўғли 2002 йил 18 октябрь куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманида дунёга келган. 2014 йилдан турли ёш тоифаларидаги халқаро мусобақаларда юртимиз шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 2021 йилдан катталар терма жамоаси таркибига жалб қилинган. Мураббийи Ергали Ярашов. Абдуллаев 2022 йилдан ўзига хос техникаси ва кучли зарбалари билан халқаро майдонда улкан ютуқларга эришиб келмоқда. Ўша йилнинг бошида дастлаб Тошкентда ўтган U22 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати, сўнг Иорданияда катталар ўртасидаги қитъа биринчилигида -63.5 кг вазн тоифасида тенгсиз бўлди. Бир йил ўтиб пойтахтимиз мезбонлик қилган жаҳон чемпионатида ҳам олтин медаль соҳибига айланди. Кўрсатган натижалари эвазига “Келажак бунёдкори” медали ҳамда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан тақдирланган.

Абдуллаев жорий йилнинг 3-11 март кунлари Италияда ўтган жаҳон лицензион турниридаги муваффақиятли иштироки орқали -63.5 кг вазн тоифасида Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасига сазовор бўлди.

Text to speech