13 Июнь 2021
2155
Токио-2020 лицензиатлари Польшада муваффақият қозонишди
Польшада давом этаётган спорт курашлари бўйича халқаро мусобақада юнон-рум курашчиларимиз ҳам муваффақиятли иштирокларини бошлашди. “Классик” курашчиларимиз ўз чиқишларининг илк кунида 1 та олтин ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
Аҳамиятлиси, шоҳсупага кўтарилган вакилларимизнинг барчаси Токио-2020 лицензиатлари. -82 кг вазн тоифасида курашган Жалгасбай Бердимуратов барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медаль соҳибига айланди. Шунингдек, -130 кг вазнда Мўминжон Абдуллаев ва -67 кг тоифасида курашган Элмурат Тасмурадов шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олишди.
Бугун мусобақанинг сўнгги кун доирасида яна бир қатор вазн тоифаларида юнон-рум кураши усталари баҳс олиб боришади.