3 Май 2024
540
Душанбеда "Катта дубулға" старт олди
Бугун Тожикистон пойтахтида дзюдо бўйича навбатдаги «Катта дубулға» турнири старт олади. Дунёнинг 65 мамлакатидан 400 нафарга яқин спортчи қатнашадиган жорий турнирда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.
Анъанага мувофиқ, бугун енгил вазн тоифасидаги беллашувлар ўтказилади. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг қуйидаги аъзолари медаллар учун кураш олиб боради:
-60 кг: Анваржон Иброҳимов – Изнаур Саев (Нейтрал спортчи)
-66 кг: Бобур Ваджиев – Еламан Султанбай (Қозоғистон)
-66 кг: Абдураҳим Нутфуллоев – Жей Шимизу (АҚШ)
-52 кг: Сита Қадамбоева – Насиба Карликова (Тожикистон) / София Асвеста (Кипр)
-52 кг: Гулҳаё Жўраева – Мадина Қурбонзода (Тожикистон)
-57 кг: Шукуржон Аминова – Энхрилен Лхагватого (Мўғулистон)