Ру En O'z
2 Май 2024 269

Ажойиб! Бадиий гимнастикачиларимиз гуруҳ машқида Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритишди

Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда старт олган лицензион Осиё чемпионатини муваффақиятли бошлади. Гуруҳ машқида иштирок этган ҳамюртларимиз кўпкураш дастурида 69.95 балл жамғариб, олтин медаль билан бирга Париж-2024 йўлланмасини ҳам нақд қилишди.

Юртдошларимиз 5 та ҳалқадаги чиқишда 36.60, 3 та тасма ва 2 та тўпдаги чиқишда эса 33.35 балл жамғаришга муваффақ бўлдилар. Иккинчи ўрин Япония жамоасига насиб этган бўлса, қозоғистонлик қизлар кучли учликни якунлаб беришди. Беллашувларда иштирок этган Мумтоза Исҳоқзода, Шаҳзода Ибрагимова, Ирода Содиқова, Эвелина Атальянц, Амалия Мамедовага тасанно айтамиз. Баракалла, қизлар!

Text to speech