Ру En O'z
12 Июнь 2021 1861

“Олимпик” турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилди

Бугун футбол бўйича Про-лига баҳсларининг 11-тур учрашувларига старт берилди. Уларнинг бирида “Олимпик” “Оқ-тепа” билан баҳс олиб борди.

Тимур Кападзе бошчилигидаги жамоамиз учрашувни тўлиқ ўз назоратида ушлаб турди ва якунда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларга Абдурауф Бўриев ва Отабек Жўрақўзиев муаллифлик қилишди.

Про-лига, 11-тур
“Оқ-тепа” – “Олимпик” 0:2
Голлар: Абдурауф Бўриев, 15 (0:1), Отабек Жўрақўзиев, 72 (0:2)

Ушбу ғалабадан сўнг “Олимпик”нинг очколари сони 20 тага етди. Худди шунча очко тўплаб турган “Бухоро” ўзаро ўйинлардаги устунлик ҳисобига пешқадамлик қилмоқда.

Text to speech