Ру En O'z
1 Май 2024 577

Чавандозлар от йўрттириш бўйича беллашишди

Моҳир чавандозларнинг Тошкентдаги муросасиз баҳслари давом этмоқда. Ортда қолган кун от йўрттириш бўйича жамоалар “Maxima Masters” турнирида кичик соврини учун кураш олиб боришди.

Қувонарлиси, унда Ўзбекистон терма жамоаси энг юқори натижа билан бош совринни қўлга киритди. Беллашувларда 1345,5 балл жамғарган жамоамиз таркибида Алена Деревянко, Тимур Панаев, Феруза Абдуллаева иштирок этишди. Иккинчи ўрин 1316,5 балл тўплаган Россияга насиб этган бўлса, қирғизистонлик спортчилар 1290,5 балл билан кучли учликдан ўрин олди.

Text to speech