Ру En O'z
12 Июнь 2021 2109

Яна бир енгил атлетикачимиз Токио-2020 нормативини бажарди

Айни кунларда Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида Олимпиада чемпиони Татьяна Колпакова соврини учун халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда. Қувонарлиси, мазкур турнирда ҳамюртимиз Дарья Резниченко Токио-2020 нормативини бажарди.

Узунликка сакраш йўналишида иштирок этган атлетимиз 6.83 метр натижа қайд этди. Бу Токио-2020 нормативидан 1 смга юқори кўрсаткич демакдир. Қайд этиш жоиз, бу натижа очиқ ҳаводаги Ўзбекистон рекордидан 2 см, ёпиқ иншоотлардагидан 1 смга юқори ҳисобланади.

Бу енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакилларининг Токио-2020 нормативини бажарган тўртинчи натижасидир. Бунгача баландликка сакраш баҳсларида Светлана Радзивил ҳамда Сафина Садуллаева, босқон улоқтиришда Суҳроб Хўжаев ҳам Олимпиада нормативларини бажаришган эди.

Text to speech