29 Апрель 2024
1011
Тарихда илк бор Ўзбекистон жамоавий спорт турида Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди
Тимур Кападзе бошчилигидаги футболчиларимиз Парижда юртимиз шарафини ҳимоя қилишади!
Футбол бўйича U23 Осиё кубоги, 1/2 финал
Индонезия 0 – 2 Ўзбекистон
Ҳ. Норчаев 69ʼ, Архан (автогол 86ʼ)
Бугунги сана юртимиз спорти тарихига зарҳал ҳарфлар билан битилади. Қатар майдонларида ўтаётган U23 Осиё кубогининг ярим финалида Индонезияни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратган футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ўз тарихида илк бор ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасига сазовор бўлди. Шу тариқа Тимур Кападзе бошчилигидаги олимпиячиларимиз узоқ кутилган Олимпиада йўлланмаларига эга бўлишмоқда. Баракалла, йигитлар. Биз Сизлар билан фахрланамиз! Бутун ўзбек халқига байрам муборак!